Маданият

Хушхабар: Сурхондарёлик пиллакорлар республикада биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришди

Сурхон воҳасининг миришкор пиллакорлари 33 минг 794 қути ипак қуртидан 1 минг 960 тоннадан ортиқ “кумуш тола” ҳосилини йиғиб, республикада биринчилар қаторида шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

Пиллакорларнинг сай-ҳаракатлари ва машаққатли меҳнатлари сабаб ҳар бир қутидан ўртача 58 килограмм ҳосил олинишига эришилди. Бунда янги, серҳосил, воҳа иқлим шароитларига мос бўлган маҳаллий навларнинг парваришлангани юқори ҳосилдорлик гарови бўлди. Натижада энг илғор пиллакорларимиз бир қутидан 90 килограммгача ҳосил олишга эришишди.

Ҳозирда вилоятдаги қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Related Articles

Back to top button