Маданият

Алимент тўлашдан бўйин товлаган Сурхондарёлик икки нафар отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Куни кеча Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Ангор ва Шўрчи туманларида яшовчи алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаган 2 нафар оталарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2020 йил 12 июндаги суд буйруғига асосан Шўрчи туманида яшовчи қарздор Шавкат Собировдан вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоиз миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор Ш.Собиров алимент пулларини тўлашдан буйин товлаб келган.

2021 йил 16 февраль куни қарздор Ш.Собиров жами 7 миллион 530 минг сўм фарзандларининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан айбли деб топилиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Афсуски, оталик мажбуриятини унутган Ш.Собиров жазони ўтаб чиқанлигидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келишда давом этганлиги учун Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шунингдек, Ангор туманида яшовчи Миразиз Равшанов бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 23 миллион алимент пулини тўлашдан бош тортганлиги учун аввалига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган бўлсада, алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келдганлиги учун М.Равшановга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган оталарга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда Жиноят кодексининг мазкур моддаси билан икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Норқувват Нурманов, МИБ Сурхондарё вилоят бошқармасикатта суриштирувчиси.

Related Articles

Back to top button