Касбим-фахрим

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Сўз дури ҳам кўнгилдан сўзга чечан киши воситаси билан нутқ шарафига эришади, унинг қиймати ҳам ўзининг даражасига қараб шуҳрат қозонади ва ҳамма ёққа ёйилади. Сўз дурининг айирмаси, бундан ҳам чексиз, бунданда ниҳоясиздир. Шундайки, яхши сўздан баданга тоза руҳ етади, ёмон сўздан тирик танга ўлдирувчи заҳар хосияти пайдо бўлади.
Инсон ҳар бир сўзни билиб, ўз ўрнида сўзламоғи лозим. Сўз айтгувчи суҳбат чоғида тингловчининг кўнгил сирларини очувчи, қалб дардларига малҳам бўлувчи, меҳрга ташна қалбни ўзининг сўзлари билан даволамоғи керак. Зеро, яхши сўз жонга озиғ эрур, дилларни ўзига пайванд қилгувчидир. Сўзнинг буюклиги тингловчисининг кўплигидадир, яхши сўз қимматбаҳо безакдурки, инсонни гўзал қилиб кўрсатади. Инсоннинг борини ойна каби кўрсатувчи унинг яхши ва ёмон сўзидир, шундай сўзни сўзлангки, диллар ором олиб, меҳр қуёши сиз томонда порласин.

Related Articles

Back to top button