Касбим-фахрим

Тадбиркор фойдасига 180 миллион сўмга яқин қарздорлик ундирилди

Узун туманида фаолият олиб борувчи “Бахтиёр” хусусий корхонаси тумандаги Ободонлаштириш бўлимининг таклифи билан ўзаро шартнома асосида айрим турдаги қурилиш-монтаж ишларини  белгиланган муддатларда ва ўз ватида бажариб беради.

Бироқ, Ободонлаштириш бўлими шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун ўз мажбуриятларини бажармаслик оқибатида қарздор бўлиб қолади.

Мазкур холат Сариосиё туманлараро Иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “Бахтиёр” хусусий корхонаси фойдасига жами 179 миллион 187 минг сўм ундириладиган бўлди.

Суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Узун туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, қарздор жамият огоҳлантирилишига қарамай қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли давлат ижрочилари томонидан унинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилди.

Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятга тегишли бўлган “ТТЗ-80.10” русумли трактор ҳамда “2-ПТС-4-793” русумли тиркамаси билан биргаликда хатловга олиниб, реализация қилишлик учун аукцион савдоларига чиқарилганда Ободонлаштириш бўлими қарздорликни тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Ахрор Абдураззоқов,

Мажбурий ижро бюроси

Узун туман бўлими давлат ижрочиси

Related Articles

Back to top button