Бу қизиқ

Ўзбекистон Украинадан Польша орқали эвакуация қилинаётган фуқароларни олиб келиш учун учинчи самолётни юборди

Польшанинг Катовице шаҳрига 1 март куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 да Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини олиб кетиш учун Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг учинчи самолёти келиб қўнади, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Маълум қилинишича, элчихона ходимлари навбатдаги 250 нафар Ўзбекистон фуқаросини соат 07:00 га қадар манзилга етказиш мақсадида аэропортга етиб келишини ташкиллаштирмоқда.

Ҳозирги вақтда «Карчова» назорат-ўтиш пунктидаги тўпланиш  жойида бўлиб турган 650 дан ортиқ фуқаролар учун барча зарур шароитлар яратилган. Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун яна қатор эвакуацион рейсларни ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.

 

Элчихона маълумотларига кўра, Львов шаҳридан Польшага яна 400 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси келади.

Эслатиб ўтамиз, Украинадан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи 28 февраль куни, икки гуруҳи эса 1 март куни Тошкентга етиб келди. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоевнинг сўзларига кўра, Украина ҳудудида бўлган 1,5 минг нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган.

Бу ҳақда «Дарё»сайти хабар берди.

Related Articles

Back to top button