Ўзбекистон

Афғонистон Ислом Давлати фуқаросининг бузилган ҳуқуқлари Термиз шаҳар прокурорининг ёрдамида тикланди

Термиз шаҳар прокурори Афғонистон Ислом Давлати фуқароси Муҳсена Болта Мола Акрами манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда учинчи шахс “Ato Latifi” МЧЖга нисбатан 11.02.2020 йилдаги “Ato Latifi” хусусий корхонасини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.

“Ato Latifi” хусусий корхонасининг ягона таъсисчиси ва раҳбари Файз Латифи 2020 йилнинг 8 февраль куни вафот этган (Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё филиали Қизириқ туман пунктининг 08.02.2020 йилдаги 29-сонли тиббий гувоҳномаси билан тасдиқланган), хусусий корхонани бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлса-да, Термиз шаҳар ДХМ томонидан 11.02.2020 йилда корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ноқонуний киритилиб, Низом ва қонун талаблари бузилган.

Марҳумнинг ўғли Фидо Муҳаммад Латифи 2020 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасига келиб, марҳум отасининг ишларини давом эттиришга киришган ва Давлат хизматлари марказига борганида “Ato Latifi” хусусий корхонасининг 2020 йил 11 февраль куни “Ato Latifi” МЧЖга ўзгартирилганлигини, МЧЖ таъсисчилари Файз Латифи ва Карими Ҳабибуллаҳ бўлиб, Карими Ҳабибуллаҳ розилик билдирмагунига қадар корхона таъсисчиларини ўзгартиришнинг имконияти йўқлигини билдиришган.

Шундан сўнг, у ушбу масалада 11.02.2021 йилда Термиз шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилгач, прокуратура томонидан тайинланган хизмат текшируви хулосаси 23.02.2021 йилда олинганидан сўнг, судга ариза киритилган.

Суд  Термиз шаҳар ДХМнинг 11.02.2020 йилдаги “Ato Latifi” хусусий корхонасини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топди ва Термиз шаҳар прокурорининг Афғонистон Ислом Давлати фуқароси Муҳсена Болта Мола Акрами манфаатида, жавобгар Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда “Ato Latifi” МЧЖга нисбатан мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирди.

Афғонистон Ислом Давлати фуқароси Муҳсена Болта Мола Акрамининг бузилган  ҳуқуқлари Термиз шаҳар прокурорининг ёрдамида тикланди.

Шохрух Ражабов,  Бош прокуратура Бошқарма катта прокурори

Акмал Халиков, Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

Related Articles

Back to top button