Ўзбекистон

Муса Ерниязов мақбараси зиёрат қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига бориб, Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон тиловат этилди.

Муса Ерниязов кўп йиллар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган.

Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, марҳум хотирасига мақбара барпо этилди. Бугун бу жой обод зиёратгоҳлардан бирига айланган.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига йўл олди.

Related Articles

Back to top button