Касбим-фахрим

Денов шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қизғин олиб борилмоқда

Қиш мавсумининг беталафот, кўнгилдагидек ўтиши бугунги саъй-ҳаракатларга боғлиқ.

Қишнинг ҳар бир куни – синов. Мавсумни беталафот ўтказиш эса унга қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига, тайёргарлик ишларининг нечоғлик сифатли бажарилганлигига боғлиқ. Буни бугун ҳар биримиз бир зум бўлса-да, ёддан кўтармаслигимиз, тадир ва лойиҳалар белгиланган муддатда пишиқ-пухта қилишимиз керак. Шунда халқимиз қишни беҳадик кутиб олади.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан 2021 йил давомида вилоят табиий газ истеъмолчиларини етарли даражада табиий газ билан таъминлашда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

  • Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режаси 3.3 км бўлиб, ҳозирда смета ҳужжатлари тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
  • Газ қувурларини реконструкция қилишнинг бу йилги режаси 13,2 км бўлиб, 1,7 км қисми  32.1 % га реконструкция қилинди.
  • Газ тақсимлаш пунктларини техник тафтиш қилишнинг бу йилги режаси 2541 дона бўлиб, амалда 381 дона 15 % га тафтиш қилинди.
  • Газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш режаси 11 дона бўлиб, ҳозирда ушбу газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш буйича керакли махсулотларни харид килиш ишлари олиб борилмокда.
  • Газ қувурларни ҳаво босими ёрдамида зичликка синаш ва тозалаш режаси 74,2 км. бўлиб, амалда 2,1 км қисми 2,8 % га ҳаво босими ёрдамида зичликка синалди ва тозалаш ишлари амалга оширилди.
  • Газ қувурларнинг ҳолатини прибор усули билан текшириш режаси 74,2 км бўлиб, амалда 9,1 км қисми 12,2 % га прибор усули билан текшириб чиқилди.
  • Газ қувурларини буёқлаш режаси 10,3 км бўлиб, амалда 18,790 км газ қувурлари 182,4 % га бўялди. 

Мухтасар айтганда, остонада табиатнинг инжиқ мавсуми эшик қоқиб ҳам тез фурсатларда келиб қолади. Унинг ҳар бир куни синов. Қиш фаслини беталафот ўтказиш эса унинг “имтиҳон”ларига қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига боғлиқ. Буни нафақат газ таъминоти идораси масъуллари, балки ҳар биримиз бир зум бўлса-да, ёддан кўтармаслигимиз лозим.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button