Касбим-фахрим

Тўра Боболов фаолиятида муаммоларга дуч келаётган тадбиркорлар билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов томонидан хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркорлар қабули” ўтказиб келинмоқда.

Бугун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда фаолиятида муаммоларга дуч келаётган юзга яқин тадбиркорнинг муаммолари тингланиб, уларни биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкидан кредит олиш, бино қуриш ёки бизнесини ривожлантириш учун ер ажратиш, фойдаланилмай турган бинога эгалик қилиш, хўжалик юритувчи субьектларга кўрсатилган хизмат ва берилган маҳсулот учун тўланмай қолган маблағни ундириш каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлди.

Учрашувда Термиз шаҳридаги “АГЖА АМБУ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Барно Аманова икки йилдан буён 12 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни тикувчиликка жалб этиб, иэжарада фаолият юритаётганини айтиб, бино қуриш учун ер майдони ажратиш ёки айни пайтда фойдаланиб турган иншоотдан хоаналар ажратишда ёрдам сўради.

– Ногиронлиги бўлган опа-сингилларимиз билан маҳалла идораси жойлашган иншоотнинг бир хонасида тикувчилик билан шуғулланамиз,–дейди Б.Аманова. – Шу ерда саккиз хона бўш турибди. Агар шу хоналар бизга ажратиб берилса, янги иш ўринлари яратишга, ногиронлиги бор эркакларни ҳам ишга олишга тайёрмиз. Масалан, Сариосиё туманидан бир гуруҳ ногиронлиги бор кишилар мурожаат этиб, пойафзал тикиш ва таъмирлаш, телевизор, қўл телефонларини тузатиш каби йўналишларда меҳнат қилишга иштиёқи борлигини айтишди. Бўш турган хоналарни олсак, уларнинг ҳам бандлигини таъминлаган бўлар эдик.

Қабул давомида тадбиркорлардан тушган бу каби мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилд. Ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Related Articles

Back to top button