Касбим-фахрим

Шўрчи туманида янги техникум ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳузурида Шўрчи ахборот технологиялари техникумини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳузурида Шўрчи ахборот технологиялари техникумини ташкил этилади.

Техникумга собиқ Шўрчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.

Техникум юридик шахс мақомига эга бўлган давлат профессионал таълим муассасаси ҳисобланади ва унда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Техникум директорига таълим сифатини оширишни қўллаб қувватлаш мақсадида педагог ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 200 фоизгача устама бериш ҳуқуқи берилади.

Қуйидагилар Техникум фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Related Articles

Back to top button