Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартми? Агар амал қилинмаса қандай жавобгарликка тортилиши мумкин?
Aдлия вазири ўринбосари Aкбар Тошқулов: Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик бор.
✅ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси:
— Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси:
— Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 257-1-моддаси:
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.