Ўзбекистон

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Термиз туманида жами газлаштирлган хонадонлар сони 27709 та, шундан 7137 та табиий газ билан, қолган 20572 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган.

2020-2021 йилга “Termiztumangaz” бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда:

2 дона юкори босимли ГТҚ мукамал тамирланди ва бўёқланди:

157 дона юкори ва урта босимли ГТҚ техник тафтишдан ўтказилиб тозаланди ва бўёқланди.

5.8 км газ қувурлари босим остида зичликка синалди ва хаво босими ёрдамида тозаланди.

4.020 км газ қувурлари бўёқланиб тартибга келтирилди. 5,8 км Ер ости кувурларининг холатини прибор усули билан текширилди.

Табиий газни хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш мақсадида тумандаги табиий газ истеъмолчиларига 934 дона электрон газ хисоблагичлар ўрнатилди ва бу ишлар хозирги кунда давом этмоқда.

Суюлтирилган газ: Туманнинг суюлтирилган газ билан газлаштирилган ахолисига 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида 1740.450 кг суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button