Ўзбекистон

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғига асосан, Эшбоев Абдуалим Муҳаммадиевич Бандихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Эшбоев Абдуалим Муҳаммадиевич 1981 йилнинг 7 июнида Денов туманида туғилган. 2003 йилда Термиз давлат университети, 2010 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика ва информатика, солиқлар ва солиққа тортиш. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Фаолияти давомида Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармасида турли вазифаларда ишлаган. Бандихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар вилоят давлат солиқ бошқармасида Ички аудит бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Related Articles

Back to top button