Касбим-фахрим

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 15 январь куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНОЕ КОНТРОЛЬ” гуруҳида жойлаштирилган хабар юзасидан:

Маълумотда  Бюронинг  Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан компенсация тўловларини ундириш ишлари таъминланамаётгани баён қилинган.

Аниқланишича, Бюронинг Термиз шаҳар бўлими иши юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 25.11.2016 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 25.11.2016  йилдаги №1-4882/16-сонли, қарздор Термиз шаҳар хокимлигининг ортиқча тушган махаллий бюджетининг даромад қисми маблағлари ҳисобидан ундирувчилар Раджабов Маҳмуд Амонниязович ва Раджабов Юсуп Амонниязовичлар фойдасига жами 27.636.717 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 10.01.2017 йилда келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор  Термиз шаҳар хокимлигининг ортиқча тушган махаллий бюджетининг даромад қисми маблағлари ҳисобидан ундирувчи Раджабов Маҳмуд Амонниязович ва Раджабов Юсуп Амонниязовичлар фойдасига 31.05.2018 йилдаги №2232-сонли тўлов  топшириқномаси билан 27.636.717 сўм тўлиқ ундириб берилган.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг  25.11.2016 йилдаги №1-4882-сонли, қарздор Термиз шаҳар хокимлигининг ортиқча тушган махаллий бюджетининг даромад қисми маблағлари ҳисобидан ундирувчи Хатамов Нурмат  фойдасига жами 59.324.020 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 10.01.2017 йилда келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор  Термиз шаҳар хокимлигининг ортиқча тушган махаллий бюджетининг даромад қисми маблағлари ҳисобидан ундирувчи Хатамов Нурмат фойдасига 17.12.2018 йилдаги №5683-сонли тўлов топшириқномаси билан 2.830.189 сўм, 02.08.2018 йилдаги №3206-сонли тўлов ҳужжатига асосан 14.831.005 сўм, 27.08.2019 йилдаги №10841-сонли тўлов топшириқномаси билан 615.750 сўм жами 18.276.944 сўм ундирилган.

Шу жумладан ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг  251-моддасига асосан қарздор Термиз шаҳар хокимлиги ҳисобидан компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бошқа ижро ишлари билан йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган.

Қарздор Термиз шаҳар хокимлиги махаллий бюджетининг даромад қисми маблағлари ҳисобидан ундирилган пуллар Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг   78-80-моддалари талабларига асосан тақсимланиб, ундирувчилар фойдасига ўтказиб берилмоқда.

Мазкур ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси  вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button