Қарздорга тегишли бўлган автотранспорт Сурхондарёдан топилди
Ўхшаш сурат
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 14.05.2018 йилдаги қарздор “AVTO SARMOYA” MCHJ ҳисобидан ундирувчи “Миллийбанк” АТБ фойдасига 64.972.979 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши бўйича, қарздорга тегишли бўлган давлат рақами 01/910 EАA “Nexia Sons” русумли автотранспорт воситасига нисбатан 2019 йил 30 сентябрь куни қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими ходимлари ва Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлимининг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздорга тегишли бўлган давлат рақами 01/910 EАA “Nexia Sons” русумли автотранспорт воситаси 2019 йил 21 ноябрь куни Сурхондарё вилоят Шеробод туман ҳудудидан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлимига топширилди.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси