Касбим-фахрим

МИБ ёрдами билан оила мустаҳкамлиги сақлаб қолинди

Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими ходимлари томонидан яна бир оиланинг ярашиб, тикланишига кўмаклашишди.

Бюронинг туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманларларо судининг жорий йил 19 июндаги қарорига асосан Б.Ораловдан вояга этмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимен ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро харакатларига киришилган.

Олиб борилган ижро харакатлари давомида бўлим ходимлари бу ёш оилага нисбатан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориб, иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда арзимас сабаблар билан ажрашиб кетиб фарзандарининг тақдирига бефарқ бўлган ота-оналарнинг аччиқ қисматлари хақида сўзлаб беришди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси тарафларни ўзаро муросага келиб, ярашиш таклифини билдирди.

Бу каби воқеа ходисалардан ўзларига тегишли хулоса чиқарган мазкур ёш оила фарзандини ота-онаси бағрида баркамол бўлиб улғайишини истаб ярашишга қарор қилди.

Эр-хотин муносабатларининг тикланганлиги, оилалар ярашганлиги муносабати билан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бекор қилинди.

Жамият негизи бўлган оилалар мустаҳкам бўлса, жамитимиз равнақ топаверади.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button