Ўзбекистон

САЙЛОВЛАРНИНГ ШАФФОФЛИГИ

Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади.

Сайловга оид халқаро стандартларда сайловларни умумийлиги, тенглиги, адолатлилиги, яширин овоз беришлик, эркинлиги билан бир қаторда сайловларнинг транспарентлиги принципи ҳам мавжуддир. Инглиз адабиётларида транспарентлик (инглизча «transparent» — «равшан», «очиқ») – шаффофлик, маҳфийлик мавжуд эмаслиги, ахборотларнинг очиқлиги маъноларини англатади.

Шаффофлик фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишининг жуда муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шаффофликни таъминлашда мустақил бўлган эркин ва плюралистик оммавий ахборотлари муҳим роль ўйнайди.

Сайлов кодексига асосан сайлов комиссияларининг қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.Сайлов комиссиясининг мажлисларида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлиши мумкин. Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов жараёнини кузатиш учун шарт-шароитлар яратади.

2014 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида жами 340 нафар ОАВларнинг вакиллари Марказий сайлов комиссия томонидан аккредитациядан ўтган. Ҳозирги кундабўлажак сайловларни ёритиш мақсадида ОАВ вакилларини аккредитация жараёни Марказий сайлов комиссия томонидан давом этмоқдава жорий йили 20 ноябрь ҳолатига 227 нафар хорижий ва миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтди.

Марказий сайлов комиссиянинг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборотвоситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиштартиби тўғрисидаги Низомга асосан ОАВ вакиллари сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълонқилинган кундан бошлаб, қоида тариқасида, сайловга камида 15кунқолгунга қадар Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига уларниаккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.

Оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарлик кўриш
ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш, сайлов комиссияларининг қарорлари нусхаларини ёритиш учун олиш ҳуқуқларига эга.

Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситалари ҳуқуқларига номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш, муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш, сайлов куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш, сайлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш ҳам киради.

ЕХҲТнинг 1990 йилдаги Копенгаген ҳужжатига кўра иштирок этувчи давлатлар ҳам хорижий, ҳам миллий кузатувчиларнинг ҳозир бўлиши сайлов ўтказиладиган давлат учун сайлов жараёнининг обрўсини ошириши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар ЕХҲКда иштирок этувчи ҳар қандай бошқа давлатдан ҳамда қандай тегишли муассаса ва ташкилотлардан кузатувчиларни қонун йўл қўядиган даражада миллий сайлов боришини кузатиш учун таклиф қиладилар.

Копенгаген ҳужжатига кўра Иштирок этувчи давлатлар ЕХҲК Вена Якунловчи ҳужжатининг инсонийлик мезонлари тўғрисидаги бўлимида ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажариш борасида кенг шаффофликни таъминлаш мақсадида, миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқда кўзда тутилганидек, иштирок этувчи давлатлар юборадиган кузатувчиларнинг ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг суд процессларида ҳозир бўлишини ишончни мустаҳкамлаш чораси сифатида қабул қиладилар.

Ўзбекистон ушбу халқаро мажбуриятларини ўз қонунларига имплементация қилган.

Сайлов кодексимизга асосан сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссиянинг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги ҳамда 2019 йил5 октябрдаги 951-сон қарори билан Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганларидан кузатувчилар тўғрисидаги низомлартасдиқланди.

Сайлов кодексига асосан кузатувчилар сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш, номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш, сайлов участкасида ҳозир бўлиш, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш, овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш, сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш, агар тегишли сайлов участкасида Кодекснинг талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқларига эга.

Шаффофликни таъминлаш овоз бериш бошлангандан бошлаб, тугаганда ҳам давом этади. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида овоз беришни бошланганлигини эълон қилиб, сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди, участкадаги рўйхат бўйича сайловчиларнинг сони, олинган сайлов бюллетенлари сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилади.

Овоз бериш тугагач, участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари овоз бериш тугаганлигини комиссиянинг барча аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида эълон қилади.

Овозларни санаб чиқиш натижалари акс этган баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга дарҳол осиб қўйилади.

Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган сиёсий партиянинг ваколатли вакили, кузатувчилар участка сайлов комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Участка сайловкомиссиясибаённомасинингкўчирманусхасиахборот-коммуникация технологиялариданфойдаланганҳолдадарҳолтегишли округ сайловкомиссиясигатақдимэтилади.

Сайлов кодекснинг муҳим янгиликларидан бири бу шаффофликни таъминлашга хизмат қилувчи нормаларни ўзида ифода этганидадир. Бунга мисол қилиб, фуқароларга Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти таъминланиши, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари унинг расмий веб-сайтида ўша куннинг ўзида эълон қилиниши лозимлиги, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари расмий веб-сайтларида ўз таркиби, манзили ва комиссиянинг телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори ҳақидаги ахборот Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, Сенат аъзоларини сайлаш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг қўшма мажлисларни ўтказиш санаси, вақти ҳамда жойи кўрсатилган қарори унинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, сиёсий партиялар ўзининг сайловда иштирок этишини молиялаштириш тўғрисидаги ахборотни сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин бир ой ичида ўз расмий веб-сайтларида ва босма нашрларида эълон қилиши кабиларни кўрсатиш мумкин.

Сайлов кодексида белгиланган мазкур нормалар амалиётда бажарилаётганлигини бевосита гувоҳи бўлишимиз мумкин. Фуқароларга Марказий сайлов комиссиясининг Интернетда www.elections.uz расмий веб-сайти орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти таъминланди, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари унинг расмий веб-сайтида ўша куннинг ўзида эълон қилинмоқда, шу кунгача 36 та қарор эълон қилинди, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари расмий веб-сайтларида ўз таркиби, манзили ва комиссиянинг телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишди.

Хулоса қилиб айтганда сайловларни шаффофлиги сайлов жараёнига, унинг тимсолида эса давлатга ишончни мустаҳкамлайди, демократик жараёнларни ривожлантиради, фуқаролик жамиятини кучайтиришга хизматга қилади.

 

Ф.Насриддинов

Марказий сайлов комиссияси бўлим бошлиғи

Related Articles

Back to top button