Bu qiziq

БОЛАЛАРНИ ЗЎРАВОНЛИКНИНГ БАРЧА ШАКЛЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИДА БОЛАЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 2026−2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди.

Стратегиянинг асосий вазифалари

Болаларга  нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш ва унга муносабат билдириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

Ота-оналарнинг ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш, оилаларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва қўллаб-қувватлаш орқали болаларга нисбатан оилавий зўравонлик, шу жумладан, уларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини камайтириш;

Болаларнинг янада самарали, гендер тенгликка асосланган, ижтимоий-психологик ўрганиш ва ҳаётий кўникмалар бўйича таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари, жамият ва кибермаконда улар учун хавфсиз ва қулай муҳитни таъминлаш;

Жамиятда болалар учун зўравонликсиз, ғамхўр, ҳурматга ва гендер тенгликка асосланган муносабатларни қўллаб-қувватлайдиган меъёр ва қадриятларни мустаҳкамлаш;

Зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг сифатли тиббий, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш;

Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида маълумотларни тўплаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, мувофиқлаштириш, идоралараро ҳамкорлик қилиш ва жавобгарлик механизмларини такомиллаштириш.

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиририлади

Жумладан:

Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш ва унга муносабат билдириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:

Илғор  хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаси, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини қабул қилиш, жумладан, Европа Кенгашининг Болаларни жинсий эксплуатация ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Лансароте конвенцияси), Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг хабар бериш тартибига оид факультатив протоколига, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашишда илғор халқаро тажриба моделларини (шу жумладан, «Барнахус» модели) жорий этиш, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

Зўравонликнинг  ҳар қандай шаклидан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

Болага  нисбатан унинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан содир этилган зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни мажбурий тартибда болаларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида амалга ошириш тартибини жорий этиш;

Болаларга  нисбатан жинсий зўравонлик содир этиш билан боғлиқ ишлар доирасида болалар ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракатини фақат терговчи ва прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан ўтказиш механизмини жорий этиш;

Мулкчилик  шаклидан қатъий назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик кўринишида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

Вояга  етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси ўрнига муқобил мажбурлов чораларини жорий этиш;

Болаларни  онлайн зўравонлик ва кибержиноятлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, онлайн зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини тиклашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;

Жиноят  процесси иштирокчиси бўлган болалар учун болаларга мослаштирилган суриштирув, тергов ва суд жараёнларини ташкил этиш, хусусан, процессуал ҳаракатлар давомида вояга етмаган гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар ва бошқа процесс иштирокчилари учун алоҳида кутиш жойлари ҳамда ихтисослаштирилган (зарур видео ва аудио ускуналар билан таъминланган) сўроқ хоналарини ташкил этиш;

Болаларга  нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ўрнига муқобил жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларни жиноий таъқибдан четлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

Суриштирув , тергов ва суд жараёнида болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш учун ижтимоий ходимни процесс иштирокчиси сифатида киритиш;

Болалар  билан ишлаш бўйича ички тартиб-қоидалар ва протоколларни, ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, болалар билан ишловчи мутахассислар учун болалар билан ишлаш бўйича йўриқнома, протокол ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

Оғир ҳаётий вазиятда қолган, камбағал, ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оилалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, ёлғиз она (ота)ларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам чораларини қайта кўриб чиқиш;

Болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида аҳолининг, айниқса, мансабдор шахслар, болалар билан бевосита ишловчи мутахассислар ва ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг хабардорлигини ошириш назарда тутилган.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди раиси

Т.Абдираимов

Related Articles

Back to top button