Madaniyat

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунидаги асосий тушунчалар мазмун моҳияти хусусида

2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича зарур амалий чора-тадбирларни белгилайди.
Ушбу қонуннинг 3-моддаси “Асосий тушунчалар” деб номланиб, ушбу моддада мазкур Қонунда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг мазмуни батафсил баён қилинган.

Хусусан, ушбу Қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар қуйидагилардир;

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият.

Хулоса шуки, қонунлар ҳақида етарли тушунчага эга бўлиш барчамизнинг маънавий бурчимиз ҳисобланиб, ушбу ҳолат қонунийликни таъминлашга ва коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят
          ишлари бўйича судьяси

          М.Маликов

Related Articles

Back to top button