Hodisalar

Фирибгарлик учун жазо муқаррар

(суд очерки)

Маълумки, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.

Масалан, фуқаро “Сайёра” (исми ўзгартирилган) 2024 йил 10 июнь куни ўзига олдиндан таниш бўлган М.Жга, унинг танишининг яшаш уйини туман архитектура бўлимида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали турар-жой кадастр ҳужжатларини тезлаштириб, расмийлаштириб бериши айтиб, ваъда бериб, унинг ишончига кириб, ушбу ишларни бажариши учун ундан 300 АҚШ долларини беришини талаб қилиб, талаб қилинган пуллардан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олдиндан харажатлар учун деб Ж.Мдан олиб, мазкур уй-жойни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берган.

Бундан ташқари, “Сайёра” ўзига олдиндан таниш бўлган М.Жга, унинг танишига тегишли бўлган яшаш уйини “турар-жой” кадастр ҳужжатларини “нотурар-жой” сифатида туман архитектура бўлимида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қайта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, эвазига ундан 1000 АҚШ доллари ва олдин ушбу уйни “турар-жой” кадастр ҳужжатларини қилиб бергани учун бериши лозим бўлган пуллардан қолган 200 АҚШ доллари билан бирга жами 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, алдов йўллари билан ушбу пулларни қўлга киритиб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлашни режалаштириб, Ж.Мнинг унинг ушбу ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қилган мурожаати юзасидан 2024 йил 8 июль куни Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ходимлари ҳамкорликда Шўрчи тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида махсус кимёвий ишлов берилган 1.100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд ҳукми билан “Сайёра”га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 17.000.000 сўм жарима жазоси ва 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 январдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button