O`zbekiston

Тўрт йиллик қарз ундириб берилди

Гоҳида шундай бўладики, муҳтожга ёрдам қилиш савоб деб, қарз берганлар уни қайтариб олгунча, она сути оғзига келади. Энг ёмони, қарз олган одам қарзини қайтариш вақти келганда эса турли баҳоналар излаб, “Пулим йўқ, қаерга, кимга борсанг-бор, сенга пул бермайман”, деб тўнини тескари кийиб оладиганлар ҳам учраб туради.

Шўрчи туманида яшовчи Чори Боймиров ҳам яхшилик қиламан деб, яқин танишига 12 минг 700 АҚШ долларини 2015 йил 10 март куни 4 ой муддатга қарз сифатида бериб туради.

4 ой муддатга деб олинган қарз 3 йилда ҳам қайтарилмагач Чори Боймиров фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат қилди.

ФИБ Денов туманлараро суди томонидан унинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, 12 минг АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қиймати яъни 97 миллион 756 минг 560 сўм миқдоридаги қарз ундиришни белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига олиниб, қарздорликни барча ундириш чоралари кўрилди.

97 миллион 756 минг 560 сўм қарз тўлиқ ундирилди ва Чори Боймировга тилхат асосида топширилди.

Қарздорга нисбатан қўйилган чекловлар Бюронинг Шўрчи туман бўлими томонидан бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close