Bu qiziq

«AstraZeneca» вакцинасининг қон қуюқлашиши — тромбозга сабаб бўлиши тасдиқланди

Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) вакили «AstraZeneca» (Буюк Британия/Швеция) компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси туфайли қон қуюқлашиши юзага келишини тасдиқлади.

Бу ҳақда «Agence France-Presse» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ, ЕМА «AstraZeneca» вакцинаси билан эмлашдан бош тортиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини билдирган эди.

«AstraZeneca“ вакцинасини аҳоли учун чеклашни тасдиқловчи далиллар йўқ», дейилган эди ЕМА баёнотида. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам мамлакатларни ушбу препарат билан эмлашни давом эттиришга чақирди.

Ушбу вакцина билан эмланганлар тромбоз ҳосил бўлиши ҳақида хабар кейинги пайтларда тез-тез тарқалмоқда. Масалан, 3 апрель куни Буюк Британияда сўнгги кунларда етти киши худди шу сабаб туфайли вафот этгани маълум бўлди.

Европанинг бир қатор давлатлари эмланган беморларда тромбоз аниқланганлиги сабабли «AstraZeneca» билан эмлашни тўхтатиб қўйди ёки тақиқлади.

Айни пайтда вакцина яратувчилари унинг хавфсизлигини боб-бот таъкидлашмоқда. Компания томонидан маълум қилинишича, ушбу вакцина билан эмланган 17 миллиондан ортиқ одамнинг соғлиғи ҳолатини батафсил ўрганиш натижасида ўпка эмболияси, томирларнинг чуқур тромбози ёки тромбоцитопения хавфи ошгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Олдинроқ, Ўзбекистон ЮНИСEФ тақдим этган жадвалга асосан 2 млн 640 минг доза «AstraZeneca/Oxford» вакцинасини олиши ва унинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этиши ҳақида хабар берган эдик.

17 март куни унинг 660 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди. 

Кейинроқ Германиянинг  Роберт Кох институти қошидаги Эмлаш бўйича доимий комиссия (STIKO) «AstraZeneca» вакцинасини қўллаш бўйича тавсияларини ўзгартирди. Унинг хулосасига кўра, препарат фақат 60 ёшдан ошганларга мўлжалланган. Комиссиянинг фикрига кўра, препарат камдан-кам ҳолларда эмлашдан кейин 4-16 кун ичида тромбоз ҳолатларига олиб келиши мумкин, асосан ушбу ёш чегарасидан паст бўлган беморларда.

Related Articles

Back to top button