Kasbim-faxrim

УЗУН ТУМАНИДА ГАЗ БАЛЛОНЛАРГА 27581 ДОНА СТИКЕРЛАР ЎРНАТИЛДИ

Узун туманида 44 та маҳаллалардаги 32714 та хонадонларга тасдиқланган режа-график бўйича суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилади. Ўтган 2020 йил январь-декабрь ойларида туман аҳолисига  4655,060 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

2021 йил январ ойида 440,982 тонна суюлтирилган газ ажратилган бўлиб январь ойи якуни бўйича 419,040 тонна суюлтирилган газ махсулоти етказиб берилган. Етказиб бериш даврийлиги ўртача 44-45 кун бўлиб, 2021 йил 15 февраль куни холатига истеъмолчиларга етказиб берилган “зангори олов” миқдори 180,840 тоннани суюлтирилган газ махсулоти етказилди.

“Hududgazta’minot” AЖ томонидан республика бўйлаб суюлтирилган газнинг ҳисоб-китобини юритишда автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқда. Бу истеъмолчи ва таъминотчи учун ҳар томонлама қулайдир. Айни кунларда Узун туманида мазкур жараён шиддат билан давом этмоқда. Бугунгача туманда истеъмол учун маиший газ баллонларнинг 27581 тасига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилди. 591 та истеъмолчига ID-карталар тарқатилди.

Ҳозирги кунда Узун туманидаги хонадонларда “Uzuntumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 30655 та маиший газ баллонлари вақтинча фойдаланиш учун ижарага берилган, бундан ташқари, аҳолининг ўз ҳисобида 2701 та қўшимча маиший газ баллонлари мавжуд.

Related Articles

Back to top button