Madaniyat

Жарқўрғонда алимент тўламаган 2 нафар оталар 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун туман жиноят ишлари бўйича судига юборилди.

Бюронинг туман бўлими томонидан расмийлаштирилган баённомалар жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди биносида қарздор оталар иштирокида кўриб чиқилди. Акбар Яхиев очиқ суд мажлисида 2016 йил 7 январь кунидаги суд буйруғига асосан 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб боришлиги белгиланганлигини такидлаб, ҳозирда 15 миллион
39 минг қарздорлигини тан олди ва суддан енгиллик сўради.

Ҳудди шунингдек, Бекмурод Холматов ҳам судда содир этган ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлса-да, шу кунга қадар 10 миллион 795 минг сўм алимент пулларини тўламаганлигини тан олди.

Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан
2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Close