Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 13 нояброь куни “Youtube” ижтимоий тармоғида “Халқ банкида аёллар нега сарсон қилиняпти” номли видео хабар жойлаштирилган бўлиб, унда фуқаролар ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилмаётганидан норозилигини билдирган.
Мазкур хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, Бюронинг Термиз шаҳар бўлими фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 21.08.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Халқ банки” Сурхандарё вилоят амалиёт бўлимига ундирувчилар А.Абраева (сайёр кассир), Г.Қодирова (аҳоли ва оилавий тадбиркорликни кредитлаш шуъбаси етакчи мутахассиси), З.Панжиева (кичик хизмат ходимлари хизмат хоналари фарроши), Ш.Маниязова (чакана хизматлар бўлими етакчи мутахассиси) ҳамда Г.Усановаларни (банкдан ташқаридаги касса ва минибанклар шуъбаси бош мутахассиси) 18.03.2020 йилдан бошлаб ишга тиклаш масаласини ҳал этиш АТ “Халқ банки”га хамда АТ “Ҳалқ банки” Сурхондарё вилоят филиали орқали юклатиш тўғрисидаги ижро хужжати 25.08.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро харакатлари давомида қарздор АТ “Халқ банки” Сурхандарё вилоят филиалига 04.09.2020 йилда аълоқа хати юборилган. АТ Ҳалқ банки Сурхандарё вилоят Сурхандарё вилоят филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ башқарувчисининг 2019 йил 24 июл кунидаги Қарорига асосан Халқ банки тизимида фаолият юритаётган бир нечта филиаллар шу жумладан АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлими хам 08.09.2020 йилдаги хатига асосан тугатилганлигини маълум қилган.

Мазкур ижро хужжати юзасидан 15.09.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа оргинлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосан Ижро этилиши лозим бўлган суд хужжати юзасидан тушунтириш бериш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига ариза юборилган.

Суднинг 28.09.2020 йилдаги ажримига асосан Термиз туманлараро судининг 2020 йил 21 август кунидаги ҳал қилув қарор бўйича берилган ижро ҳужжатлари бўйича ўз ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа оргинлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиққан холда ижро харакатларини амалга ошириш кўрсатилган.

Шу сабабли, олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлими тугатилиши муносабати билан барча ҳисоб китоблар, хуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Халқ банки Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ва Учқизил филиалига ўтказилганлиги муносабати билан АТ Халқ банки бошқарувчисига суднинг қарорида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажариши учун талабнома берилган.

Ижро ҳаракталари даврида суд қарори талаблари бажарилмаганлиги сабабли, АТ “Халқ банки” бошқарувчиси С.Бўстоновга нисбатан учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1982 –моддасига асосан базавий ҳисоблашнинг яъни 14 баравари миқдорида 3.122.000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Сўнгра, АТ “Халқ банки”нинг 16.10.2020 йилдаги буйруғига асосан Г.Усанова Музрабод туманига, Г.Қодирова хамда Ш.Манниязова Қизириқ туманига, З.Панжиева Бойсун туманига ҳамда А.Абраева Қумқўрғон туманига буйруғига асосан тикланганлиги сабабли, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа оргинлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан 19.10.2020 йилда тўлиқ тамомланган.

Суд қарорини ўзгартириш ёки қайта ижро этиш масаласида ундирувчилар суд органларга мурожаат этишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Related Articles

Back to top button