Jahon

БССТ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига изоҳ берди

БССТ жараёни бўйича, бунинг учун ташкилот экспертлари янги маҳсулот сифатини қайта текшириб, унинг халқаро даражада вакциналар ишлаб чиқариш стандартларига қанчалик мувофиқ келишини аниқлашлари лозим

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) янги турдаги коронавирус COVID-19га қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинанинг таъсири ва хавфсизлигини баҳолаш масаласида Россия ҳукумати билан алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда БССТ расмий вакили Тарик Язаревич маълум қилган.

«Биз Россия ҳукумати билан мулоқотдамиз. Ҳозирда БССТ томонидан вакцина сифатини қайта баҳолаш устида музокаралар олиб борилмоқда», — деб айтган Язаревич.

БССТ вакилининг айтишича, вакцинанинг тезлаштирилган ишлаб чиқарилиши дорининг хавфсизлиги эвазига амалга ошиши керак эмас. БССТ жараёни бўйича, бунинг учун ташкилот экспертлари янги маҳсулот сифатини қайта текшириб, унинг халқаро даражада вакциналар ишлаб чиқариш стандартларига қанчалик мувофиқ келишини аниқлашлари лозим.

Сал аввал COVID-19га қарши эмланиш кунида нималар қилиш мумкин эмаслиги бўйича шифокор тавсияси ҳақида хабар берган эдик.

Related Articles

Close