Madaniyat

Оламга деразадан боқаётган дунё

Ҳар куннинг, ҳатто лаҳза ва дақиқаларнинг ҳам ўз тарихи бор, қиймату-қисмати мужассам. Бугун инсон табиатдан айро эмаслигини, унинг узвий, узоқлашиб кетган бўлса-да, аслида узилмас бир занжир бўлаги эканлигини зимдан ҳис қилди.

Ўтмишга назар соладиган бўлсак, ҳар бир куни, ҳаётнинг ҳар бир синови инсон иродасини тоблаб келганининг гувоҳи бўламиз. Бугун башар аҳли яна бир катта синовдан сабр, ирода, матонат, оқибат ва шукроналиги синовдан ўтмоқда.

Коронавирус сабаб уйда қолиб, бир вақтлардаги каби эмин-эркин кўчаларда юришни орзу қилаётганимиз сир эмас. Аммо ичкаридаги бетоқатлигимиз оғриниши — ташқарида бизни, яқинларимизни кутаётган хавф олдида ҳеч нарса эмас.

Ёлғиз сиз эмас, дунё миқёсида миллардлаб инсонлар худди сиз каби дунёга деразадан боқиб, дарднинг аришини сабр ва тоқат билан кутишмоқда.

Хабарингиз бор, “Коронавирус” туркумига кирувчи вирус юқиши натижасида келиб чиққан зотилжам (пневмония) касаллиги билан биринчи марта 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрига ташриф буюрган Канагава шаҳрининг 30 ёшли фуқароси касаллангани тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар берилган эди. 2020 йил 24 январь ҳолатига келиб, беморлар сони  839 нафарга етган ва шундан 25 таси ўлим билан якун топган. Шу сабабли Ухан шаҳрида карантин ҳолати жорий этилган эди.

Коронавируслар – вируслар оиласига мансуб “Атипик зотилжам” (SARS) касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус бўлиб, беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдром (ТОРС) деб номланувчи оғир кечувчи касалликни келтириб чиқаради. Маълумотларга кўра, “Атипик зотилжам” касаллиги ҳам 2002 йилда Хитойда келиб чиққан бўлиб, 37 давлатга тарқалган ва 8 мингдан ортиқ киши касалланган.

Коронавируснинг хусусиятлари дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилди ва олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилиб, ушбу вирус “2019-nCoV” деб номланган эди.

Мунтазам равишда давом этаётган дунё олимларининг изланишлари ўз натижасини берганича йўқ: ушбу касалликни даволаш учун махсус дори воситалари йўқлиги сабабли, бошқа вирусларга қарши қўлланиладиган воситалардан фойдаланиб келинмоқда.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш, нафақат тиббиёт ходимларининг вазифаси, балки ўзини, оила-аъзоларини, Ватанимизнинг эртанги келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиғи учун қайғурган барча фуқароларимизнинг бурчидир.

Дунё аҳли таҳлика-ю, хавотирга тушган шундай оғир бир даврда ҳар бир фуқаро зиммасидаги вазифага масъулият билан ёндошиши талаб этилмоқда.

Мутасадди ва масъуллар, ҳарбийлар ва шифокорлар, ОАВ ходимлари кеча кундуз тиним билмаётган, кўлами кун сайин ортиб бораётган беморлар янада каттароқ эътибор ва масъулиятни талаб қилаётган, давлат барча заҳматни ўз зиммасига олган бир вақтда биздан фақат — уйда ўтириш талаб этилмоқда, холос.

Бу — бежизга эмас, албатта. Чунки, айни пайтда дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши, ундан касалланиш ва вафот этаётганлар сонининг ўсиши жиддий тус олмоқда. Дунё миқёсида ушбу касалликка чалинганлар ва вафот этаётганлар сони борасидаги кўрскаткич янада ҳушёрроқ бўлишимизни талаб этмоқда. Шукрки, мамлакатимизда ушбу дарддан  тузалаётганлар сони кун сайин кўпаймоқда, аммо бу хотиржамликка берилишимизга сабаб бўла олмайди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида, организмнинг инфекцияга қарши курашувчанлигини ошириш мақсадида витамин ва оқсилларга бой бўлган маҳсулотларни, пиёз, саримсоқ, цитрус мевалар, наъматак меваларидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилиш лозим.

Яна шуни қўшимча тарзда таъкидлаб ўтиш лозимки, нафақат коронавирус, балки барча юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усули, бу шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига қатьий амал қилиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишдан иборатлиги ойнаижаҳон орқали бот-бот таъкидланаётгани ҳам бежизга эмас.

Хусусан, ҳаво, автомобиль ва темирйўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилди. Туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб ҳаракати йўлга қўйилган. Касалликда гумон қилинган фуқаролар ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Аммо ушбу чора-тадбирлар хавфсизликни тўлиқ кафолатлайди дегани эмас. Негаки, коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали ўтиши, инсондан инсонга юқиши, шунингдек, касалликни клиник белгилари 14 кунгача яширин кечиши хотиржам бўлишга сабаб бўлмаслигига эътибор қаратилди. Қолаверса, бугунгача 20 га яқин тиббиёти ривожланган мамлакатда бу касаллик кузатилаётганлиги вазиятнинг нақадар жиддийлигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил

20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳамда қурилиш ва инфратузилма тармоқлари фаолияти масалалари муҳокама қилинди. “Мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинди. Шунга қарамай, аксарият вилоят ва туманларда корхоналар ўз ишини тўхтатган ёки тўлиқ қувват билан ишламаяпти. Бу ҳолат ҳудудлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳага, оддий қилиб айтганда, аҳоли ҳаётига салбий таъсир қилмоқда”

Давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтиб, хусусан вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир деб таъкидлаб ўтганлигини ҳозирги пандемия пайтида ҳар бир раҳбар, масъул ва мутасаддининг шиорига айланган.

Пандемия сабаб ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши табиий. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солмоқда.

Бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Албатта, халқимизни таъминлаш учун ҳам, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ҳам мамлакатимизнинг захиралари ва имкониятлари етарли.

Шу боис Давлат раҳбари халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саҳоват, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Имкониятидан келиб чиқиб, қайсидир тадбиркор бир ойда мисол учун, 10 та, бошқа бири эса 20 та оилага кўмаклашиши, энг муҳими муҳтож оилалар аъзоларини ишга жалб қилиши мумкин. Давлат томонидан ўз навбатида бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилади. Яъни бу давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали аҳолига кўрсатиладиган саховат ва кўмак бўлади.

Бу жараёнда йирик корхоналар, уларнинг жойлардаги таркибий бўлинмалари, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлиги таъкидланди. Ушбу ташаббус Савдо-саноат палатасининг жойлардаги бўлимлари, банклар, ижтимоий муҳофаза идоралари ҳамкорлигида амалга оширилиши белгиланди.

Хусусан, Термиз шаҳрида ташкиллаштирилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан падемия даврида муҳтож ва кам таъминланган 3000 га яқин оилаларга марказда жамланган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Саҳоватпеша тадбиркорларнинг инсонпарварлик хайрия ишлари давом этмоқда.

Худойқулов Одил Чоршанбиевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз шаҳар бўлинмаси раҳбари.

Related Articles

Close