O`zbekiston

Сурхондарё вилоятида 40 минг гектар ғўза майдонига ингичка толали ғўза навларини экиш режалаштирилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борган йиғилишда туманлар ҳокимлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга тегишли мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

2020 йил пахта ҳосили учун ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ғўзанинг тезпишар ва серҳосил селекцион навларини оқилона жойлаштириш, бўлғуси чигит экиш ишларининг комплекс тадбирларини ўз вақтида ташкил этишни таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мўл ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлашдир. 2020 йилда Сурхондарёда  74 минг гектардан ошиқ ер майдонига пахта экиш режалаштирилган. Йиллар давомида орттирилган тажрибага биноан деҳқонларимиз келгуси йил вилоятимиз жанубий туманларининг 40 минг гектар ғўза майдонига ингичка толали, шимолий туманларнинг 34 мингдан ортиқ ер майдонига ўрта толали ғўза навларини экишни режалаштирмоқда.

Тола сифати ва ҳосилдорлиги юқори, эртапишар, касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга чидамли, табиатнинг турли ноқулайликларига бардошли “Сурхон-14”, “Сурхон-16”, “Сурхон-103”, “Термиз-202”, Термиз-208” каби  ингичка толали, шунингдек, ҳосилдорлиги, тола чиқимининг юқорилиги билан ажралиб турадиган “Бухоро-102”, “Султон”, “Бешқаҳрамон”, “Наманган-77”, “Порлоқ-1” сингари ўрта толали бу ғўза навлари фермерларга қўшимча даромад олиш имконини беради.

Related Articles

Back to top button