Kasbim-faxrim

Ташаббус кўрсатиш – бугуннинг шиори

Бизнес фақат тадбиркорни бой қиладими? Давлат ва жамият фаровонлигида унинг ўрни қанчалик муҳим? Шу каби долзарб мавзулар куни Термиз тумани “TERMIZ CORGO CENTER” МЧЖда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда кенг муҳокама қилинди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов раҳбарлигида Термиз тумани Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, Қумқўрғон ва Сариосиё туманлари ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосарлари ҳамда ушбу туманлардаги экспортёрлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди. Унда бугун юртимизда қўшимча қийматга эга маҳсулотлар яратиш, бунинг учун қулай инфратузилма ва бизнес шароити яратиш борасидаги амалий саъйи-ҳаракатлар ижобий натижаларини бера бошлаётганлиги таъкидланди.

Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда аграр тармоқнинг иқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда тутган ўрни ҳамда навбатдаги 5 йиллик учун белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжлари асосида ривожланиб борадиган анъанавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан замонавий ва самарали агробизнесга ўтиш қўллаб-қувватланмоқда. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантириш, янги технологияларни кенг жорий этишга катта эътибор берилмоқда.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган имтиёзлар ва қулайликлар билан таништириш, муаммо ва тўсиқларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиш, уларнинг таклиф ва тавсияларини эшитиш, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат бўлди. Кўзланган мақсадларга эришишда, аввало, соҳанинг ўзагини ташкил этувчи кластерлар ва фермерлик фаолияти ривожи муҳим аҳамиятга эгалиги айтилди. Бу борада сезиларли ижобий натижалар кўзга ташланмоқда. Йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ҳамда экспорти ҳажмини ошириш, уруғчиликни ривожлантириш чоралари ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбиркорларга GSP+ тизими, GLOBAL GAP сертификати истеъмолчиларга озиқ-овқат маҳсулоти уларнинг талабларига жавоб беришини ва халқаро бозорларда хавфсизлиги ва тан олинишини кафолатлари меъзонлари ҳам тушунтирилди.

Воҳанинг Бойсун, Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида фаолият юритаётган экспортёрлар томонидан мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги муаммолари эшитилиб, соҳа мутахассислари томонидан ўз йўналишлари бўйича берилган саволларга жавоб берилди ҳамда қўшимча тавсиялар берилди.

 

 

 

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button