Конституцияда белгиланган сиёсий ҳуқуқлар хусусида
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган ва ундаги нормаларбарча соҳалар бўйича асосий қоидаларни қамраб қолган.
Шундай нормалардан бири Конституциямизнинг “Сиёсий ҳуқуқлар” деб номланган 8-бобида ҳам акс этган.
Хусусан, ушбу бобдаги 36-моддада, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади. Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади” деб белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу моддада фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларининг асосий қоидаларидан бири акс этган.
Бундан ташқари, ушбу бобдаги 37-моддада, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади” деб белгиланган бўлиб, ушбу янги норма фуқароларнинг давлат хизматига киришдаги тенг ҳуқуққа эгалигини кафолатини таъминлайди.
Шу каби, Конституциямизнинг 39-моддасида фуқароларнинг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи, давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқуқларини кафолатловчи нормалар акс этган.
Хулоса шуки, Конституциямиздаги юқоридаги нормалар фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини белгилайди.
М.Маликов
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси