Абитуриент ОТМга ҳужжат топшириш учун қанча тўлайди?
Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилади. Май ойидан БҲМ миқдори 330 минг сўм этиб белгиланган ва абитуриентлар бунинг ярмини – 165 минг сўм миқдоридаги тўловни амалга оширади .
Тестда қатнашиш учун қуйидаги абитуриентлар тўлов қилмайди:
* ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
* ногиронлиги бўлган шахслар;
* меҳрибонлик уйлари болалари;
* болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
* “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
* “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.
✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.