Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси шахснинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилганлиги билан ажралиб туради
Маълумки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 октябрда имзоланди ва 2023 йил 30 апрелдан амалга кириши белгиланди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси шахснинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилганлиги билан ажралиб туради.
Жумладан, иш берувчи томонидан бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этиладиган кафолатлар кодекснинг 94-102-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекснинг94-моддасида ҳар кимнинг ишга жойлашиш ҳуқуқи мавжудлиги кўрсатилган. Унга кўра, ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул кўмаги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.
Давлатнинг ишга жойлаштиришни кафолатлаши диққатга сазовор бўлиб, давлат қуйидагиларни кафолатлайди:
-ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан, қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказишдан, ходимни ишдан четлаштиришдан ва меҳнат шартномасини бекор қилишдан ҳимояланишни;
-мақбул келадиган иш танлашга ва ишга жойлашишга бепул кўмаклашишни;
-касб эгаллашда ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва бандлик шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғоналари бўйича кўтарилишда ҳар кимга имкониятлар тенглиги яратилишини;
-иш қидираётган шахсларни ва ишсизларни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга кўмаклашишни;
-меҳнат органларининг таклифига кўра ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб кетиш муносабати билан қилинган харажатлар компенсация қилинишини;
-ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш имкониятини кафолатлайди.
Шунингдек, мазкур Кодекснинг 96-моддасидаАҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар белгиланган.
Бу тоифалар жумласига қуйидагилар киради:
-ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар);
-умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
-«Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
-Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
-ногиронлиги бўлган шахслар;
-пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
-одам савдосидан жабрланганлар.
Бундан ташқари, Иш берувчи томонидан бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этиладиган кафолатлар ва мажбуриятлар белгиланган,
-мувофиқ ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида ахборот тақдим этиш;
-ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўймаслик;
-иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига шахсларни ишга жойлаштириш;
-ходимларнимеҳнатшартномасинибекорқилиштўғрисидаогоҳлантириш;
-ходимнингишўрнинибошқаишгаўтказиштартибидасақлашчоралариникўриш;
-ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 102-моддасига мувофиқ алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларни қайта ишга қабул қилиш;
-жамоа келишувларига ва жамоа шартномасига мувофиқ қўшимча кафолатлар бериш.
Шунингдек, Кодексда ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш чоғидаги кафолатлар мустаҳкамланган.
Оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги сабабли ёки ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши назарда тутилаётган ходимлар сонининг кўрсаткичларидан иборатдир.
Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради:
а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;
б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:
ўттиз календарь кун ичидаэллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;
олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;
тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни ушбу кечиктириш келтириб чиқарган йўқотишларни иш берувчига бир вақтнинг ўзида қисман ёки тўлиқ компенсация қилиш орқали олти ой муддатгача тўхтатиб туриши мумкин.
Иш берувчи ходимларни келгусида оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги ахборотни ушбу Кодекснинг 166-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда меҳнат органининг ҳамда ҳудудий ёки тармоқ касаба уюшмалари бирлашмаларининг эътиборига етказиши шарт. Меҳнаторганларимазкурахборотниолгач, ишдан бўшатилаётган ходимларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт.
Агар меҳнатшартномаси,
-ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги;
-ходим ишберувчибиланбиргаишлашучунбошқажойгакўчишни рад этганлиги;
-ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганлиги ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;
-технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги;
-ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилганлиги ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги;
-бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ эканлиги;
-шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги;
-суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиниши кафолатланган.
Иш берувчи томонидан давлат органларидаги ёки ходимларнинг вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундайиш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.
Мансур Абдурахманов
Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси