Аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда, жумладан муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 29 январь куни “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми эканлигини билишимиз мумкин. Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.
Олий суднинг расмий веб-сайтида барча суд қарорлари доимий равишда эълон қилинмоқда, судлар ўз қарорларининг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтириб келмоқда, суд раислари ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари билан брифинглар ўтказмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.
Жамиятда маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш талаб этилади.
Ушбу қарорда бироқ қатор устувор вазифалар белгиланган бўлиб унга кўра ендиликда судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш;
маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгилаш;
бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришни тақиқлаш ва шу каби бир қатор устувор вазифалар аниқ белгилаб қўйилган.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, суд тизимида шу каби амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга хизмати қилади.
Термиз туманлараро маъмурий
судининг судья ёрдамчиси М.И.Жумаев