Kasbim-faxrim

Б.Аброров: Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси О.Бердиевни Янги йил байрами билан табриклайман

Таҳририятимизга 24 декабр куни Бойсун тумани “Хўжабулғон” маҳалласи Изма қишлоғида яшовчи Арбобов Бахром Қаюмович ташриф буюриб, Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун тумани суди раиси О.Бердиевга унинг номидан ташаккур билдиришимизни илтимос қилди.

-Мен илгари судларда, айниқса фуқаролик судларида адолатли қарор қабул қилинишига ишонмас эдим. Чунки ҳамма жойда бир гап-Ўзбекистонда судьялар адолатли эмас. 21 декабр куни  фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судида мен жавобгар сифатида қатнашган суд мажлисида менинг фикрларим хато эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Суд раиси О.Бердиев ишдаги ҳар бир ҳолатларни ва тарафлар келтирган важларни синчиклаб ўрганиб адолатли тўхтамга келди. Мен суд раисини танимас эдим, лекин у кишининг ишдаги ҳужжатларнинг ҳар бирига адолатли ёндашиб баҳо берганини кўриб, кўнглим тинчиди ва адолатли қарор қабул қилишига амин бўлдим.  Суд раисининг билимли, тажрибали ва энг муҳими ишни одилона кўриши мени мамнун қилди.

Ҳа, суд раиси О.Бердиевнинг ишни одилона кўриб чиқишининг гувоҳи бўлиб, Президентимизнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлари ўз самарасини бераётганини ўз кўзим билан кўрдим.

Кириб келаётган Янги Йил байрами билан Ватанимиздаги барча одил судлов тизими судьяларини жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун тумансуди раиси О.Бердиевни чин қалбимдан табриклайман! У кишининг шарафли меҳнатига муваффақиятлар тилайман!-деди биз билан суҳбатда бойсунлик фуқаро Б.Аброров.

Биз ҳам Б.Аброровнинг фикрларига қўшилиб, фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси О.Бердиевни ва барча ходимларини чин қалбдан табриклаймиз!

Рамазон

Related Articles

Back to top button