Белгиланган яйловда 1450 бош ўрнига 4 000 бош қўй боқилгани фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган
Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани марказига 6 минг бош қўй ҳайдаб келиш билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Унда айтилишича “Ҳолат 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00 ларда содир бўлган.
Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Самарқанд қоракўл кластер” МЧЖ корхонасига 151 минг гектар ҳамда “SP LUXE” МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.
Кластер “SP LUXE” МЧЖ ва Қоракўлча массивида фаолият кўрсатаётган “Соҳибкор Ҳожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномада 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилган бўлса-да, ушбу ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилганлиги Қиличли маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган. Оқибатда кластернинг 1450 бош қўйлари маҳаллий аҳоли томонидан 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00 ларда туман марказига ҳайдаб келинган.
Шундан сўнг, туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида “SP LUXE” МЧЖ қўшма корхонаси иш бошқарувчиси ҳамда фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, “SP LUXE” МЧЖ раҳбари “Соҳибкор Ҳожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномани бекор қилиниши мутасаддилар назоратига олинди.