Hodisalar

Ассалому алайкум! Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Мирбобоевнинг «Facebook» интернет ижтимоий тармоғи орқали “Тадбиркорга тегишли бино(мулк)ни ҳокимнинг акаси эгаллаб олган…” мазмунидаги йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 09.09.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Жумаевдан ундирувчи Ш.Мирбабаев фойдасига 1.30 кв.метр ер майдонига қурилган ноқонуний қурилишлар буздирилиб ер майдони қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига 10.09.2021 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Жумаевга “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган кундан ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган.

Берилган ихтиёрий муддат давомида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 20.09.2021 йилдаги ажримига асосан ушбу ижро ҳужжатини ижроси вақтинча тўхтатилган.

Бу ҳақида ундирувчи Ш.Мирбабаев билан телефон орқали боғланиб қўшимча маълумотлар ҳақида тушунтирилганда Мажбурий ижро бюросига хеч қандай эътирози йўқ эканлигини билдирди.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button