Kasbim-faxrim

Сурхондарёда “Cluster”дан йирик миқдордаги солиқ қарздорлиги ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувида Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “TERMIZ JAYXUN CLUSTER”МЧЖдан давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисида 13.02.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан 1миллиард 148 миллион 157 минг 543 сўм, 26.02.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан 200 миллион 48 минг  895 сўм, 11.03.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан 3 миллард 997 миллион 961 минг 919 сўм, 15.03.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан 28 миллион 476 минг 25 сўм, 18.03.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан 2 миллиард 108 миллион 702 минг 401 сўм жами 7 миллиард 483 миллион 346 минг 783 сўмлик ижро ҳужжатлари бўлим ишюритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ушбу қарздорликлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздор жамият огоҳлантирилиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Натижада,“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “TERMIZ JAYXUN CLUSTER”МЧЖдан 2021 йил март ойидажами 7 миллард 483 миллион 346 минг 783 сўм пул маблағлари ундирилиб, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси  вилоят бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида солиқлардан мавжуд қарздорликларни ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилаяпти.

Азамат Халмуродов 

МИБ Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи

 

 

Related Articles

Back to top button