O`zbekiston

Тўра Боболов Бандихонда сайёр қабул ўтказди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида бугун Бандихон туманининг “Қалдирғоч” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Унда аҳолининг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят Халқ қабулхонаси мудири, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

“Қалдирғоч” маҳалласида 4 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Сайёр қабулда ушбу ҳудуд аҳолисидан ташқари қўшни Чинор, Оқтом,“Бирдамлик”, “Обод турмуш” маҳаллалари фуқаролари ҳам ўз муаммо ва таклифлари билан қатнашди.

Мурожаатлар, асосан,  ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти, ичимлик суви, маиший газ баллонлари етказиб бериш, боғча қуриш, кредит олиш, уй-жой қуриш учун томорқа ажратиш, сел сувлари хавфини камайтириш ва бошқа долзарб масалаларга оид бўлди.

– Ички йўлларимиз таъмирталаб бўлиб қолган, – дейди шу маҳаллада яшовчи Х.Йўлдошев. – Ичимлик суви муаммоси ҳам барчага қийинчилик туғдирмоқда. Бу муаммоларни маҳалладошларим номидан ўртага ташладим. Ички йўлларимизга тош ва шағал ётқизишни қисқа муддатда ҳал этиш,  келгуси йилда Дастур асосида ичимлик суви таъминоти объектлари қурилгунга қадар эртадан юқори сиғимдаги махсус сув ташиш техникалари ёрдамида аҳолига узлуксиз тоза ичимлик суви етказиб туриш тўғрисида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Ниҳоят, бизни қийнаб келаётган кўп йиллик муаммолар бартараф этиладиган бўлди.

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

Related Articles

Back to top button