Bu qiziq
АҚШлик олимлар коронавирусни зарарсизлантирувчи дори топишди
Питтсбург университети (АҚШ) олимлари ҳатто энг кам дозада ҳам SARS-CoV-2 коронавирусини зарарсизлантира оладиган оқсил топишди. Гап COVID-19 га қарши Ab8 препаратини тайёрлашда ишлатиладиган, антитаначадан 10 баробар қичик бўлган оқсил бирикмаси ҳақида кетмоқда.
Ушбу препарат коронавирус S-оқсили билан алоқага кириша оладиган 100 млрд. потенциал молекулаларни тезкор таҳлил қилиш усули билан топилган. Патоген организмга айнан шу модда орқали кириб бориши мумкин. Иммуноглобулин билан оқсил бирикмаси рўй бергач Ab8 препарати шаклланади.
Тадқиқотда қайд этилишича, мазкур дори воситаси сичқон ва каламушларда коронавирусни даволашда жуда яхши самара берган.