O`zbekiston

Абдулла Арипов: “Коммунал хизматлар учун кўр-кўрона маошдан ушлаб қолишга йўл қўйилмайди”

11 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида табиий газ бўйича дебитор қарздорликни камайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов коммунал хизматлар учун маошдан тўлов ушлаб қолиниши масаласига тўхталди.

“Шу вақтгача корхона-ташкилотлар ходимларининг маошидан коммунал хизматлар учун ойма-ой маблағ ушлаб қолинган. Ўша истеъмолчи ҳақиқатан ҳам қарздорми, йўқми, бу бировни қизиқтирмаган. Буни емаган сомсага пул тўлаш, дейиш мумкин. Энди бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

Масаланинг иккинчи томони ҳам бор, албатта. Кўплаб ҳудудларда аҳолининг коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслиги натижасида жуда катта қарздорлик келиб чиқмоқда.

Related Articles

Back to top button