Касбим-фахрим
9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
2023 йилнинг 14 ноябрь куни Сурхондарё вилоят, Шўрчи туман 3-секторда туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирокида “9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадимиз” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов, туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Йиғилишда туман суди раиси М.Хакимов мавзу юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, профилактика инспекторлари ўртасида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳамда аҳоли ўртасида давлат органларини “Коррупциясиз соҳа” сифатида танилиши борасида келгусида режалаштирилган тадбирлар муҳокама этилди.