Олтинсойда алимент тўламаган оталарнинг иши сайёр судда кўриб чиқилди
Алимент пулини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар оталарнинг иши Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Унда иштирок этган жамоатчилик вакиллари ўзларининг фикр мулохалазалирини билдириб, алимент бу боланинг ҳаққи эканлиги болаларга ғамхўрлик қилиш ота-онанинг мажбурияти эканлиги яна бир бор эслатилиб ўтилди.
Сайёр суд мажлисида икки йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган отага нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Каромиддин Жўраев бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлагани учун суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанлигини ва алимент бу боланинг ҳаққи эканлигини тушуниб ўз айбиги иқрорлик билдириб, суд залида алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг ажрими билан Каромиддин Жўраевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноий жавобгарлик масаласи хал қилинмасдан ҳаракатдан тугатилди.
Шундан сўнг, алимент тўловларига масъулятсизлик билан ёндошган яна 3 нафар оталарнинг иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, суднинг қарори билан 15 суткаданмаъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.
Олим Холмўминов,
Мажбурий ижро бюроси
Олтинсой туман бўлими бошлиғи