Касбим-фахрим

Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш борасида

Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш борасида эса Сурхондарё вилоятда мавжуд 8 та қозонхоналар орқали марказлашган ҳолда 18 та кўп квартирали уйларни ва 12 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти билан таъмилаб келинмоқда.

2019 йилда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 355,2 млн. сўм миқдоридаги маблағлари ажратилиб,Термиз шаҳридаги “Камолот” қозонхонасини мукаммал таъмирлаш ва янги замонавий КВа-600 МГВ русумли қозон ўрнатиш (105,2 млн. сўм), Термиз шаҳридаги РК-6 қозонхонасидан кўп қаватли уйларга борувчи 141 метр узунликдаги иссиқлик тармоқларини янгисига алмаштириш ва изолация қилиш (21,2 млн. сўм), Узун туманидаги “Ёш куч” қозонхонасига янги замоновий КВа-1200 МГВ русумли қозон ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2-декабрдаги  «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғламлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4542-сонли Қарорига асосан Термиз шаҳридаги 1-6-умумий таълим мактаблари қозонхоналарини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида 1,578 млрд.сўм маблағ ажратилди. Натижасда Термиз шаҳридаги 2 та мактабнинг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти яхшиланишига эришилади.

Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button