Ўзбекистон

Сурхондарёда нечта миллат вакиллари истиқомат қилади?

Ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида 2 миллион 629 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2 миллион 222 минг нафардан ортиғини ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.

Вилоятда яшовчи бошқа миллат вакиллари сони қуйидагича:

Тожиклар – 326 045 нафар; Туркманлар – 32 254 нафар; Руслар – 21 376 нафар; Татарлар – 6 985 нафар; Украинлар – 3 554 нафар; Қозоқлар – 2 705 нафар; Белоруслар – 1 502 нафар; Озарбойжонлар – 981 нафар; Корейслар – 739 нафар; Қорақалпоқлар – 195 нафар; Қирғизлар – 160 нафар.

Бошқа миллатлар – 10 457 нафар.

Related Articles

Back to top button