Маданият

Тўра Боболов тарихий аҳамиятга молик янги топилмани бориб кўрди

8 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов куни кеча Термиз туманидаги Зўрмола ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан топилган милодий I-II асрлар — Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона ўрнини бориб кўрди.

Эслатиб ўтамиз, 6х6 метр ҳажмдаги ушбу ҳудудда олиб борилган дастлабки қазишма ишлари жараёнида 22 дона дон маҳсулотлари сақланадиган хумлар топилди. Қазишма обьекти ҳудудидаги омборхона ўлчами янада катталиги тахмин қилинмоқда.

Вилоят ҳокими мутахассисларга мазкур ҳудудда археологик қазишма ишларини кенг қамровда олиб бориш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Маълумот ўрнида, Сурхон воҳаси қадимда Бақтрия деб аталган. Бақтрия ерларида Гуйшуан қабиласи сардори Кудзула Кадфиз бешта қабилани бирлаштириб Кушон давлатига асос солган. Кушонлар давлатининг дастлабки пойтахти Шўрчи тумани ҳудудида жойлашган Далварзинтепа ёдгорлиги ҳисобланади. Вилоят ҳудудида кушонлар даврига оид 130 та ёдгорлик мавжуд.

Related Articles

Back to top button