Маданият

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда ёзилган “Тутзор нега бузиляпти? сарлавҳали маълумотда қайд этилган ер майдони хусусида, туман ҳокимлиги қуйдагиларни маълум қилади.

Шўрчи тумани Тамаддум маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Менгбоева Холиданинг бир неча йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланишда фойдаланиб келган, кўчмас мулки ҳисобланган “Савдо дўкони” туманнинг Мустақиллик кўчаси автомобиллар йўли ёқасида жойлашган бўлиб, тумандаги автомобиль йўллари ва деҳқон бозори реконструкция қилиниши ҳукумат розилиги билан давлат дастури асосида, туманнинг бош режасига мувофиқ фуқаро Х.Менгбоеванинг дўкон ер майдони бузилишга тушганлиги сабабли, ушбу ер майдони Ўзбекистион Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 май кунидаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли қарори асосида олинган.

Мазкур савдо дўкони ер майдони ўрнига тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун тумандаги “Тўла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги, М-41 автомобиллар йўли ёқасидан, шаҳарсозлик қоидалари асосида фуқаро Ҳайдаров Нурмамат Маматрахимовичнинг фойдаланиб келган, лекин туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер усткасидан 0,01 гектар қисмини тадбиркор Х.Менгбоевага савдо дўкони қуриш учун туман ҳокимининг 2019 йил 19 ноябр кунидаги Қ-5900-сонли қарори билан берилган.

Ушбу савдо дўконига ажратилган ер участкаси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиш учун ер участкалари танлаш ва ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан фуқаро Х.Менгбоеванинг мурожаати ва ЎзР.ВМ.нинг 97-сонли қарори талаби асосида тумандаги “Тўла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги, М-41 автомобиллар йўли ёқаси, ҳамда тумандаги “Шўрчи-Тайёрлов-Агро-Пилла” масъулияти чекланган жамият фойдаланиб келинаётган тутзор ер майдони билан чегарадош туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари ўрганиб чиқилган.
Ўрганишда туман назорат қилиш давлат органларининг хулосалари олинган. Тумандаги“Шўрчи-Тайёрлов-Агро-Пилла” МЧЖдан ҳам ер майдонининг чегарасини аниқлаш бўйича хулосавий маълумотлари олинган.

Комиссия томонидан тўпланган ҳужжатларга асосан аниқланишича, тумандаги собиқ Охунбобоев номли ширкат хўжалиги бошқарув йиғилишининг 2002 йил 12 июль кунидаги 14-сонли йиғилиш қарорига кўра, фуқаро Ҳайдаров Нурмаматга “Тўла” маҳалласи ҳудудидаги катта йўл ёқасидаги маҳалла гузари орқасидан, тут плантацияси ёнидан оилавий шароити оғирлиги инобатга олиниб, 0,15 гектар ер участкаси фойдаланиш, ер унумндорлигини сақлаш учун берилган. Лекин ушбу ер майдони фуқарога эгалик ҳуқуқи берилмаганлиги, туман ҳокимлиги захира ер майдони бўлганлиги, шунга қарамасдан фуқаро Н.Ҳайдаровнинг тадбиркорлик учун 0,01 гектар ер участкасини беришга ёзма равишда эътирози ва ҳеч кимга даъвоси йўқлиги тўғрисида тушунтириш хати олиниб, ишчи комиссиясининг 2019 йил 3 октябр кунидаги далолатномаси тузилиб, унга асосланувчи ҳужжатлар тариқасида илова қилинган.
Юкорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, фуқаро Х.Менгбоевага ажратилган ер участкаси тутзор плантациясига мутлақо алоқаси бўлмаган ер майдонидан ажратилган.

Бундан ташқари, хабарда чоп этилган фотосуратлар, қайси ҳудуд ва қачон, ким томонидан, нима мақсадда тушурилганлиги, ҳамда ушбу ҳолат тумандаги назорат қилувчи органлар томонидан қайд этилмаган.

Шунингдек, тумандаги “Шўрчи-Тайёрлов-Агро-Пилла” МЧЖ томонидан тутзор кўчатларига етказилган зарарлар тўғрисида хабарнома ёхуд мурожаатлари туман ҳокимлигига келиб тушмаган.

Related Articles

Back to top button