Ўзбекистон

Шўрчи туман ҳокимининг барча тадбиркорлар ва ишбилармонларга мурожаати

Ассалому алайкум, 

Қадрли тумандошлар, ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пировардида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобига халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.
Бугун, Муҳтарам Президентимиз ҳамда ҳурматли вилоят ҳокимимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб сиз тадбиркорларга мурожаат билан чиқмоқдаман.

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Аҳолининг турмуш сифатини оширишда, оилаларнинг муҳим даромад манбаларини таъминлашда бандлик масаласи долзарб аҳамиятга эга бўлиб, унинг ижобий ечими ижтимоий тараққиётга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Айни шу нуқтаи назардан қараганда, сўнги йилларда ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Мазкур қонунлар ва қарорлар асосида ҳудудларда, уларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли имкониятлар яратиб берилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганликлари бежизга эмас.
Дарҳақиқат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бу эртанги кунимизнинг ишончли кафолати, бюджет даромадлари, бандлик масаласи, аҳолимизнинг товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжини қондирилиши, туманимиз қиёфасининг яхшиланиши, умуман олганда, аҳолининг кайфияти тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг қай даражада ривожланишига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Бугунги кунда туманимизда тадбиркорлик субъектлари сони 1 840 тани ташкил этиб, доимий иш билан банд меҳнатга лаёқатли аҳолининг 21,0 фоизи тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳозирги кунда туманимизда бюджет даромадларининг 80,0 фоизи айнан хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, оилаларнинг фаровон турмуш даражасини яхшилашда ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларида, Сиз, азиз тадбиркорларимизнинг муносиб ҳиссангиз борлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Ҳурматли тадбиркорлар, азиз тумандошлар!
Тадбиркорлик бу жуда катта машақатли меҳнатни талаб қилади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттиришда фуқаролар доимий равишда турли хил муаммоларга дуч келади.
Шу сабабли тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида туманимизда ҳам Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси фаолияти ташкил этилди.
Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган мазкур қабулхона тадбиркорлик субъектларининг кўплаб муаммоларини ҳал этиб келмоқда.

Шу билан бирга, бундан кейин ҳар ҳафтанинг жума куни Мен бошчилигимда сектор бошлиқлари ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиши йўлга қўйилган.
Шунингдек, мазкур “Тадбиркорлар қабули”га қилинган ҳар битта мурожаат шахсан ўз назоратимда бўлишини таъминлайман.
Ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда яратилиб берилган имтиёзлардан ҳамда мавжуд хом-ашё ресурсларидан унумли фойдаланган тадбиркорларимиз томонидан бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида туманимизнинг бюджет тушумлари ва яратилаётган янги иш ўринлари сони ва салмоғи кескин ошиб бормоқда.
Биргина сўзимни исботи мисолида, шуни таъкидлаш жоизки, “Шўрчи Эко Газ” МЧЖ томонидан замонавий темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, “Шўрчи Нурафшон воҳаси” МЧЖ томонидан йиллик 800 метр3 қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонаси ишга туширилиб, қарийб 15 та янги иш ўринлари яратилди.
“Янгиариқ Ёғдуси” оилавий корхонаси томонидан сунъий қопламали спорт майдончаси ҳамда маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси ҳамда “Алпомиш” хусусий корхонаси томонидан 50 ўринли замонавий меҳмонхона ишга туширилиб 20 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа жонкуярлари учун қулай имкониятлар яратиб берилиши натижасида аҳолининг томорқа ерлардан фойдаланиш билими ва салоҳияти кенгайиб, уларнинг реал даромадлари сезиларли даража ортмоқда.

Шу билан бир қаторда, “Shurchi Greenhouses” МЧЖ томонидан 3,0 гектар ер майдонида замонавий йирик иссиқхона қуриш ишлари режалаштирилган.

Хизматлар соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилиши натижасида 4 та хусусий клиникалари, 4 та мехмонхона, 1 та аҳоли дам олиш масканлари, 25 дан ортиқ спорт мажмуалари, 74 дан ортиқ ресторан ва ошхоналар, 16 та тўйхона ҳамда барча қулайликларга эга бўлган янги замонавий ва аҳоли учун зарур қулайликларни ўз ичига олган 1 та йирик озиқ-овқат савдо комплекси
ҳамда 300 дан ортиқ бошқа хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият юритиб келмоқда.
Бугун туманимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги сабабли бундай мисолларни кўплаб давом этиришимиз мумкин.

Ҳурматли ишбилармонлар, азиз тумандошлар!
Шўрчи тумани ҳудудий жойлашув нуқтаи назардан тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар ва археологик маданий мерос объектларига ҳамда қатор табиий ер ости бойликларига бой ўлка. Деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа соҳалар учун ниҳоятда қулай иқлим ҳамда сув шароитига, ўзига хос гўзал табиатига эга бўлган бу воҳа қадимдаёқ дунё аҳлини ўзига ром этиб келган.

Шўрчи тумани табиати ранг-баранг, жаннатмакон боғлари, дала-ю даштлари, қир-у адирлари, энг муҳими, олийжаноб, мард, меҳмондўст ва танти инсонлари билан машҳур воҳа ҳисобланади.
Туман саноат махсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун йирик хом-ашё базаси ва зарур инфраструктурага, савдо-сотиқни ривожлантириш учун қулай жойлашув ҳудудига, туризмнинг барча соҳалари, айниқса, саёҳат, эко туризмни амалга ошириш учун бетакрор табиат ва кенг имкониятларга эга бўлиб, тадбиркорликнинг барча жабҳалари бўйича ўз фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга зарур шароит ва имкониятлар мавжуд.
Бугун туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида янги ҳоким сифатида мен бошчилигимда сиз азизлар билан баҳамжиҳатликда муҳим вазифаларни белгилаб олишимиз ҳамда мазкур вазифаларни амалга оширишда бир тан-у бир жон бўлиб ишлашимиз талаб эталади, яъни:

биринчидан, туманимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни кўпайтиришимиз;

иккинчидан, янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сонини ўтган йилга нисбатан 2 баробарга оширишимиз;
бунда, тадбиркорлик субъектларининг сонига эмас, уларнинг сифатига ва доимий ишлашига эътибор қаратишимиз;

учинчидан, туманда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини уч тоифага ажратиб, яхши, ўрта ва “ёрдамга муҳтож” тоифага ажратиб, “Ёрдамга муҳтож” тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш орқали яхши тоифага ўтказишимиз;

тўртинчидан, бўш ер майдонларини аниқлаш, аниқланган бўш ер майдонларини “Е-ijro auksion” электрон савдо майдонига қўшиш орқали, тадбиркорлик субъектларига бериш ва мазкур ер майдонларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этишимиз;

бешинчидан, туманда мавжуд 126 та бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш орқали, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ва янги иш жойларини яратишимиз;
олтинчидан, тумандаги 3 та бўш турган давлат мулки объектларини сотиш орқали, мазкур объектлар негизида замонавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этишимиз;

еттинчидан, туманда фаолият юритмаётган 34 та кичик бизнес субъектлари фаолиятини тиклаш ва соғломлаштириш чораларини кўришимиз;

саккизинчидан, корхона ва ташкилотларда норасмий ишлаётган ходимлар фаолиятини легаллаштиришимиз лозимдир.
Шундай экан, барчангизни Муҳтарам Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун сидқидилдан ҳалол ва фидокорона меҳнат қилишга чақираман!

Ҳурматли туманимиз аҳли, эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар замонавий интернет-ахборот хизматларидан фойланган ҳолда мобил телефони ёки компютер қурилмалари орқали HYPERLINK http://www.fo.birdarcha.uz» www.fo.birdarcha.uz электрон порталида рўйхатдан ўтишлари, бино-иншоатлар қуриш ва фойдаланишлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”4427-сонли қарорига мувофиқ HYPERLINK «http://www.e-auksion.uz» www.e-auksion.uz электрон порталига савдога чиқарилган ер майдоналарини ким ошди савдоларига иштирок этган ҳолда очиқ ва ошкоралик асосида харид қилишлари мумкин.

Ўз имкониятларингизни янада кенгайтириш, қўшимча имкониятларни ишга солиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, банд бўлмаган аҳолини доимий иш билан таъминлаш юзасидан зарурий чоралар кўришингизни сўрайман.

Бу борада тўлақонли фаолият юритишингиз учун адолат ва қонун устуворлигини таъминланишига;

Ҳудудларда тадбиркорликни йўлга қўйиш учун барча шарт-шароитларни яратишга;

Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизни ноқонуний текширишларига барҳам берилишига, солиқ шаффофлигини таъминланишига кафолат бераман.

Тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга доим тайёрман. Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ҳам қатъий давом эттирамиз. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи туманнинг биринчи раҳбари сифатида менинг доимий эътиборим ва назоратимда бўлади.

Агар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тадбиркорларни қабул қилмаслик ва сарсон қилиш ҳолатлари кузатилса, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича шахсан Менга куннинг исталган вақтида,
(76-45-74-100) телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Ҳудди шундай, юқоридаги масалалар юзасидан туман Прокурори Таиров Илхом (76-45-74-396)га, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мусурмонов Шавкат (76-45-74-002)га, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Маликов Абдумажит (76-45-74-700) ҳамда Бош вазир қабулхонаси (76-45-74-283)га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизлар учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва барча ташкилотларнинг эшиклари ҳамиша очиқ.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу ва олижаноб ишларингизга қут-барака тилайман юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин!

Related Articles

Back to top button