Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТАЪМИНЛАНГАН ЮРТ

Барчамизга маълумки, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида миллий давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори барпо этилиб, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари, ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати қонунан мустаҳкамлаб қўйилди. Мамлакатимизда қисқа тарихий муддат ичида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

Халқ фаровонлиги йўлида кучли ҳуқуқий давлатдан фуқаролик жамияти сари илдам қадам қўйиш мақсадида эркин бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиёт барпо этилиб, юртимиз халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли ва тенг ҳуқуқли субъектига айлана олди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил  31 октябрдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилди. Фармонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг мақсад ва асосий вазифалари аниқ белгилаб қўйилди .

Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденсиялари, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантириш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Тараққиёт стратегиясининг аҳамияти шундаки, ушбу дастурий ҳужжатнинг ишлаб чиқилишида халқимиз ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Инсон қадри учун” тамойилини барча ислоҳотларимизнинг бош мезони сифатида белгиладик. “Давлат – инсон учун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини бевосита халқимиз билан маслаҳатлашиб, одамларимизнинг фикр ва таклифлари асосида ишлаб чиқдик” .

Юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда.

Хулоса ўринида шуни айтиш мумкинки, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида инсон ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартиришга хизмат қилиши билан аҳамиятга моликдир. Бу ўз ўрнида “Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз” деган улуғвор мақсад шаклланишида ва “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя дунёга келишига улкан ҳисса қўшмоқда.

 

  А.Имомов

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди

судя ёрдамчиси

Related Articles

Back to top button