Ўзбекистон

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТУШУНЧАСИ

Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиёти қонунларига асосланган барча мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги замонавий бошқарув усулларига мувофиқ, самарали фаолият юритишни таъминловчи энг муҳим профилактик воситалардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш ҳисобланади.

“Комплаенс”, “комплаенс-назорат” (compliance сontrol) тушунчалари – розилик, мувофиқлик ва аниқ белгиланган қоида, стандарт ҳамда кўрсатмаларга мувофиқ фаолият юритиш деган маъноларни англатади.

Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва хусусий сектор фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилишини таъминловчи,

коррупция хавф-хатарлари ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда

уларга чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар

бериш каби қатор профилактик чораларни ўзида мужассам этган самарали тизимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5177-сонли қарорининг 3-бандида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ,арча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъуллар қўйидагилар бўйича доимий мониторинг олиб боради:

— фаолият ва функциялардаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларни ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсири;

— ташкилотда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг

етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлиги;

— самарасиз назорат ва тартиб-таомилларни аниқлаш ҳамда уларни тўғрилаш.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъулларнинг назорати орқали қўйидагилар аниқланиши лозим:

— ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида Ташкилот ходимлари томонидан

коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилиниши;

— Таркибий тузилмаларга юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз

вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлар нормаларини ва (ёки) ташкилотларнинг ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб-таомилларни бузган ходимлар, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик доирасида жавобгарликка тортиладилар.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button