Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни — ЎРҚ-1067: Суд-ҳуқуқ соҳасида навбатдаги ислоҳот

2025 йил 9 июнь куни Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган ва расман кучга кирган мазкур қонун — Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Қонун рақами ЎРҚ-1067 бўлиб, у мамлакатда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва адолатли судловни кафолатлашни назарда тутади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, 2025 йил 21 январда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 2025 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган қонун ҳужжатлари асосида суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги босқичдаги ислоҳотлар амалга оширилди.

Ушбу ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан такомиллаштиришга, замонавий талабларга мос равишда қайта ташкил этишга ва жамиятнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Хусусан:

Суд ҳокимиятининг институционал мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва уларнинг фаолиятини баҳолаш жараёнлари шаффоф, очиқ ва танлов асосида амалга оширилишига эътибор қаратилди.

Суд иш юритуви тизими такомиллаштирилди, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиб, суд фаолиятининг рақамлаштирилиши орқали фуқароларга енгил ва тезкор суд хизматлари кўрсатиш имкони яратилди.

Фуқароларнинг адолатли судловга бўлган ҳуқуқлари кафолатлар билан таъминланди. Судларга мурожаат қилиш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари кенгайди.

Тадбиркорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш механизмлари мустаҳкамланди. Бизнес учун қулай ҳуқуқий муҳитни яратишда суд тизимининг одил ва холис фаолияти ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, жиноий, фуқаролик, маъмурий ҳамда иқтисодий ишлар юзасидан одил ва шаффоф суд қарорларининг чиқарилишига эришиш мақсадида судьяларнинг малакаси ва масъулияти янада оширилди. Судлар фаолиятида қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари устувор тамойил сифатида қарор топмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат ҳуқуқий давлат пойдеворини мустаҳкамлаш, балки фуқароларнинг судларга бўлган ишончини тиклаш, инвестиция муҳитини яхшилаш, ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш каби муҳим вазифаларни ҳам ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлар жараёнида нафақат минтақавий, балки халқаро миқёсда ҳам илғор тажрибаларни ўрганиб, ўз миллий моделини яратиш сари изчил илдам қадам ташламоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг раиси

Номозов Музаффар Эргашович

Related Articles

Back to top button